Юрген Клинсман Жанубий Корея терма жамоасини АПЛ грандига алмашадими?

  • 18 Apr 11:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бир неча ҳафта олдин “Тоттенхэм” Антонио Контени бош мураббийликдан истеъфога чиқарган эди. Кристиан Стеллини эса жамоа билан вақтинчалик ишламоқда, чунки ёзда "шпорлар" янги доимий бош мураббий олиб келишмоқчи.

Tecno

Goal нашрининг Kicker нашрига таяниб хабар беришича, германиялик мутахассис Юрген Клинсманн “Тоттенхэм”нинг номзодлар рўйхатидан жой олган. 58 ёшли мутахассис февраль ойи охирида Жанубий Корея терма жамоаси бошқарувини қўлга олди ва бу жамоа билан иккита ўйин ўтказди.

Қайд этиш жоиз, ўз вақтида Клинсманн футболчи сифатида “Тоттенхэм” сафида тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда "Тоттенхэм" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Comments

You must be logged in to commet!