Хушхабар! Теннисчиларимиз "Дэвис кубоги"даги иштирокини давом эттиради

  • 03 Apr 15:05
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Tennis
CHERY AUTO

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "Дэвис кубоги" I жаҳон босқичида қатнашади. Бу ҳақда мусобақа матбуот хизмати расман эълон қилди. 

Tecno

Гап шундаки, Россия ва Беларусь терма жамоалари мусобақалардан четлатилгач, уларнинг ўрнига саралашда имкониятни бой берган рейтинги юқори жамоалар қўшилди. Улар орасига терма жамоамиз ҳам бор.  

Шу тариқа, вакилларимиз мусобақадаги иштирокини давом эттирадиган бўлди. Қуръа натижасига кўра, I жаҳон босқичи баҳслари 16-18 сентябрь кунлари ўтиб, унда жамоамиз Японияни билан куч синашади. 

Эслатиб ўтамиз, 4-5 март куни ушбу босқичга чиқиш учун кечган саралашда теннисчиларимиз Туркияни қабул қилиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Comments

You must be logged in to commet!