Хонтўраев нокаут қилган жангчи UFCда реванш жангини ўтказади

  • 11 Sep 01:26
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFCнинг яримоғир вазн тоифасидаги жангчиси Ион Куцелаба 24 октябрь куни "UFC 254" доирасида Магомед Анкалаевга қарши реванш жангини ўтказадиган бўлди.

Tecno

Бунгача, молдовалик ва россиялик жангчилар ўртасидаги реванш икки марта бузилганди. Аввалига, коронавирус пандемияси карантини туфайли, кейинчалик эса Куцелаба COVID-19 билан касаллангани сабабли жанг бўлиб ўтмаганди.

"UFC 254" турнирининг марказий жангида Хабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўзаро чемпионлик учун кураш олиб боради.

Ион Куцелабани ҳамюртимиз Мурод Хонтўраев 2013 йил Қозоғистонда бўлиб ўтган AP-Grand Prix 2013 турнирида нокаутга учратганди.

Comments

You must be logged in to commet!