Хайрулло Бозоров "Нефтчи" қароргоҳида бўлди

  • 01 Feb 12:43
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Қиргулидаги "Нефтчи" футбол клуби қароргоҳида бўлди. 

Tecno

Унда футболчиларга машғулотлар учун қулайлик яратиш мақсадида олиб борилаётган таъмирлаш ишларини ўрганди. Қароргоҳдаги тренажор заллари, ошхона, ётоқхона, ювиниш хоналари, спорт майдонлари кўздан кечирилди.

Ошхонани сифатли қилиб таъмирлаш, жиҳозлар билан таъминлаш, ётоқхона ва ювиниш хоналаридаги камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш, футбол майдонларига сифатли чим ётқизиш, мухлислар ўрин-жойларини тартибга келтириш, қароргоҳ атрофи ва олд ҳудудини ободонлаштириб, манзарали дарахт кўчатлари экиш, берилган топшириқларни сифатли қилиб тугатиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуоти хабар берди. 

"Йўлбарслар" айни дамда Антальяда йиғин ўтказмоқда. Жамоа бугун "Атирау" билан назорат баҳсида иштирок этади. 

Comments

You must be logged in to commet!