Хави икки юлдузга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўяди

  • 22 Jul 21:26
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес АҚШ сафари олдидан клуб раҳбарияти билан Нидерландия терма жамоаси аъзолари – Френки де Йонг ва Мемфис Депай келажаги бўйича гаплашгани ошкор бўлди.

Tecno

Клуб мутасаддилари ёзги трансферлар мавсуми якунлангунга қадар бу икки ўйинчини сотиб юбориш ҳал қилинган масала эканини уқтирган.

Энди Хави Каталониядан кетишни истамаётган бу икки юлдузни бошқа жамоага ўтишга кўндириши керак бўлади.

“Барселона” Френки де Йонг бўйича “Манчестер Юнайтед” ва “Челси”дан аниқ таклиф олган. Мемфис Депай бўйича пул тикишга тайёр харидор ҳали каталонияликларга мурожаат қилгани йўқ.

Клуб бу икки трансфердан 100 миллион евро атрофида маблағ ишлаб олишни мўлжалламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!