Хави бу ўйинчини йўқотишни истамаган эди

  • 13 May 07:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес ўтган йили ёзда жамоадан кетиб қолган Эрик Гарсия ҳақида гапирди.

Tecno

Маҳоратли ҳимоячи “Барселона”ни тарк этганидан кейин “Жирона” сафига қўшилган ва бу жамоанинг юқори ўринлар учун курашишига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

- Эрик Гарсия “Барселона”нинг бир бўлаги бўлишга қодир ўйинчи ва мен буни доим таъкидлаб келганман. У менга боғлиқ бўлмаган вазиятларга кўра “Жирона” футболчисига айланди, - деди Хави Эрнандес.

Эрик Гарсия “Барса” тарбияланувчиси ҳисобланади. Шунингдек, “Манчестер Сити”да ҳам фаолият юритган. Ҳозир унинг трансфер ҳуқуқи “Барселона”га тегишли.

Келаси мавсум ўз тарихида илк бор Европа Чемпионлар лигасида қатнашадиган “Жирона” ҳимоячини  ўз сафида сақлаб қолмоқчи.

Comments

You must be logged in to commet!