Вернер Бундеслигага қайтиши мумкин

  • 26 Jul 14:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумчиси Тимо Вернер яна Бундеслигага қайтиши мумкин.

Tecno

Fichajes нашри тарқатган хабарга қараганда, 25 ёшли германиялик футболчининг хизматларига "Бавария" жиддий қизиқа бошлаган. Айтиш керакки, Вернер "РБ Лейпциг"да ўйнаб юрган пайтидаёқ “Бавария”нинг эътиборига тушган.

Тимонинг “Челси”даги муваффақиятсиз мавсумидан сўнг бошқа жамоага кетиш эҳтимоли юқори эканини инобатга олганда, мюнхенликлар ўз мақсадига эришишлари мумкин.

Вернер ўтган мавсум "Челси" сафида жами 52 та ўйинда майдонга тушди ва 12 та гол ҳамда 11 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган. Трансфер нархи эса 65 млн еврога баҳоланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!