Венгриядан хушхабар! Уч нафар боксчимиз...

  • 27 Apr 16:11
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
BEPUL PROPAN

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳридаги "Folyondar Sports Hall" мажмуасида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.

Биз учун аҳамиятлиси, турнир доирасида уч нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси — Шоҳжаҳон Абдуллаев, Комронбек Турғунбоев ва Муҳаммад Шехов ҳам рингга кўтарилди ва уларнинг бари ғалабага эришди.

Оғир вазн тоифасидаги 22 ёшли Абдуллаев Венесуэла вакили Иван Матьютни, 21 яшар Турғунбоев молдовалик Иван Петровни, Муҳаммад Шехов эса венесуэлалик Орландо Моралесни мағлубиятга учратди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар бермоқда.

Comments

You must be logged in to commet!