Усмонали Исмоналиев: "Бунёдкор"га ҳужумчи бўлиб келдим"

  • 13 Jan 07:24
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Андижон футболи тарбияланувчиси Усмонали Исмоналиев жорий мавсумни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасида ўтказади. Футболчи куни кеча клуб билан шартномага имзо чекди.

Tecno

Гарчи “Андижон” про лигага тушиб кетган бўлишига қарамай, Исмоналиев жамоанинг энг фойдали ўйинчиларидан бири бўлди. Мавсумни ҳимоячи сифатида бошлаб, ҳужумчи ролида якунлади ва Суперлигада бешта гол урди. “Бунёдкон”нинг янги аъзосига айланганидан сўнг ўйинчи бир қатор фикрлари билан ўртоқлашди.

“Худога шукр, музокаралар яхши ўтди. “Бунёдкор”дан таклиф декабрь ойида бўлди. Бошқа клублардан ҳам таклифлар бор эди, аммо “Бунёдкор” варианти менга ёқди. Клуб билан икки йиллик шартнома туздим.

Энди ҳимояга қайтмоқчи эмасман. “Бунёдкор”га ҳужумчи бўлиб келдим. Ёки ҳужумчи ортида ҳам ўйнашим мумкин. Янги клубга қўшилиб кетишим ҳам яхши кечяпти. Мураббийлар менга ишонишяпти, уларнинг ишончини оқлайман. Яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламан.

“Андижон”га омад тилайман. Клубнинг Суперлигага қайтишига ишонаман. Бу йил яхши жамоа тузилади. Шу ўринда клуб раҳбарларига, жамоанинг ашаддий ишқибозларига миннатдорчилигимни билдираман. Яна бирга ишлаш насиб қилсин”, - деди футболчи.  

Comments

You must be logged in to commet!