Улуғбек Бакиев: "Иван Бошковичнинг ўйиндан олдин тоби йўқ эди"

  • 26 Aug 14:30
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" баҳси бўлиб ўтди ва унда майдон эгалари рақиб дарвозасига жавобсиз 4 та гол киритди.

Tecno

"Бўрилар"нинг дастлабки икки голга Рубин Ҳебай муаллифлик қилди. Баҳснинг сўнгги дақиқаларидаги Жавоҳир Қаҳрамоновнинг дубли эса таблодаги ҳисобни 4:0 кўринишига келтириб қўйди.

Учрашувдан сўнг "Сўғдиёна"нинг ёрдамчи мураббийи Улуғбек Бакиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугунги ишончли ва чиройли ғалаба билан Жиззах аҳлини - мухлисларни, раҳбариятни табриклайман. Бу ғалаба билан тўхтаб қолмаймиз. Бу ғалабада ҳаммани хизмати бор. Футболчилар ҳам меҳнат қилишди ва бош мураббийимиз Иван Бошковични ҳам таъкидлашим керак. 

"Навбаҳор жамоаси яхши ҳаракат қилди. Рақибнинг иккита охирги ўйинини кўриб чиқдик. Биринчи бўлимда айрим ишланмаларимиз ўхшамади. Иккинчи бўлимда эса мураббийлар билан гаплашиб, буни озгина тўғирладик. Заиф томонларини ушлаб олдик ва мақсадимизга эришдик. 

Мураббийнни кетиши ҳақидаги гап-сўзлар футболни ичида ҳар доим бўлади. Бирор жамоада натижалар ёмонлашса, журналистлар мураббийни кетиши мумкинлиги ҳақида ёзишади. Бу йилги мақсадимиз Ўзбекистон кубогини ютиш. Шунинг учун боллар бу баҳсга жонини бериб ҳаракат қилишди. "Мураббий кетадими деган саволингиз ноўрин деб ҳисоблайман. Бошковичнинг ўйиндан олдин тоби йўқ эди ва шу сабаб бугунги матбуот анжуманида унинг ўрнига мен иштирок этяпман.

Люпчо Дориев бир ўзи футбол ўйнамаяпти. Атрофида унга шу голни урилишида вазиятлар яратиб бераётган ўйинчилар бор. "Сўғдиёна"ни ҳужуми битта Дориевга боғланиб қолмаган. Бугун ҳам захирада қўшилган ўйинчилар анча учрашувни кучайтира олди. 

Мен Бошкович билан 5-6 йилдан бери ишлаб келяпман. Мен уни чик юракдан табрикламоқчиман. У менинг устозим, акам деб биламан. Шундай иқтидорли ва  ёш мураббий билан ишлаётганимдан хурсандман", - деди Бакиев.

Comments

You must be logged in to commet!