
УЕФА Фликни жаримага тортди ва бир ўйинга четлатди
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Фликни умумий хулқ-атвор тамойиллари ва одоб-ахлоқнинг асосий қоидаларини бузгани учун 20 минг евро жаримага тортди ва УЕФА шафелигидаги клуб турнирларида бир ўйинга дисквалификация қилди. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига қараганда, Фликнинг ёрдамчиси бўлган Маркус Зорг ҳам шундай жазо олган.
Ўтган мавсумда Флик жамоаси Чемпионлар Лигаси ярим финалига қадар етиб борган ва унда "Интер"га икки ўйин натижасига кўра 6:7 ҳисобида имкониятни бой берганди. Мусобақанинг финал учрашувида "нерадзуррилар" ПСЖга 0:5 ҳисобида ютқазди.
Аввалроқ, УЕФА "Барселона" футболчилари жаримага тортилгани ҳақида хабар берилган эди.
Comments