У қайтиш арафасида! Зидан қайси жамоани бошқариши ойдинлашиб бормоқда

  • 08 Apr 06:09
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Зинедин Зидан ПСЖ клуби бош мураббийи бўлиш учун асосий номзод бўлиб турибди. Бу ҳақда "France Bleu" нашри журналисти Фабрис Хокинс хабар бермоқда. 

Париж клуби раҳбариятининг айрим аъзолари Зиданнинг бош мураббий этиб тайинланиши Килиан Мбаппени жамоада олиб қолишда ёрдам беради, деб ҳисобламоқда. 

23 ёшли футболчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида якунига етади. 23 ёшли голеадор жорий мавсум 38 та ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол ҳамда 20 та ассист муаллифига айланган. 


Tecno

Comments

You must be logged in to commet!