U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Парагвайни мағлубиятга учратиб, турнирни муҳим ғалаба билан бошлади

  • 05 Nov 19:54
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк юришини Парагвайга қарши ўтказиб, 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришди ва турнирни ғалаба билан бошлади. 
 
Дастлаб тўқнашувнинг 25-дақиқасида Азизбек Абдумўминов узоқдан кучли зарба йўллаб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг иккинчиси ўтиб бораётганда эса Азизбек дублни расмийлаштирди ва жамоамизни танаффусга 2 та фарқ билан чиқишини таъминлади. 
 
Иккинчи бўлимнинг 89-дақиқасида Ледесма 11 метрлик жарима зарбасидан Рустамжонов дарвозасини ишғол қилди ва орадаги фарқни қисқартирди.

Tecno

  • World - World Cup U17
  • Group Stage

Paraguay U17

  • Alan Ledesma  89'
Finished
1 : 2

05.11.2025 18:00

Uzbekistan U17

  • Azizbek Abdumuminov 25'
  • Azizbek Abdumuminov 45'

Comments

You must be logged in to commet!