“Тоттенхэм” машҳур юлдузни “0 евро” қийматда олади

  • 10 Feb 07:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Бавария”да ўйнаётган машҳур ҳужумкор футболчи Лерой Саненинг клуб билан амалдаги шартномаси ёзда якунига етади.

Tecno

Немис футболчисида Англия Премьер-лигасига қайтиш имконияти пайдо бўлди.

Илгари “Манчестер Сити”да порлаган юлдузни бу гал АПЛнинг бошқа гранди – “Тоттенхэм” ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Todofichajes нашрининг ёзишича, “шпорлар” 29 ёшли футболчини текинга қўлга киритишни кўзлаяпти. Улар Саненинг эркин агентга айланишидан фойдаланиб қолишни режалаштирган.

Лерой Сане асли “Шальке” тарбияланувчиси ҳисоланади. “Манчестер Сити”  уни 2016 йили 52 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олган ва тўрт йил ўйнатиб, “Бавария”га 49 миллион еврога пуллаган.

Comments

You must be logged in to commet!