Тожикистон Малайзиядаги турнирда 3-ўринни эгаллади

  • 08 Sep 23:07
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, Тожикистон терма жамоаси Малайзияда “Merdeka Cup-2024” халқаро мини мусобақасида иштирок этмоқда.

Tecno

Бугун Тожикистон терма жамоаси учинчи ўрин учун учрашувда Филиппинга қарши майдонга тушди. Ушбу беллашувда “Андижон” ҳужумчиси Шахром Самиев, “Нефтчи” аъзоси Манучехр Сафаров ва “Металлург” вакили Далер Шарипов асосий таркибда майдонга тушишди ва ўйинни тўлиқ ўтказдилар.

Беллашувда ҳисоб очилмади. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди ва унда Тожикистон 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг 3-ўрнини қўлга киритди.

Филиппин –Тожикистон – 0:0. Пен. бўй; – 3:4

Тожикистан: Олег Баклов, Ахтам Назаров, Мехрубон Каримов, Фахриддин Ахтамов (Баракатулло Нигматуллозода, 46), Манучехр Сафаров, Алишер Шукуров, Парвизжон Умарбоев, Фатхулло Олимзода (Салохиддин Эргашев, 57), Нуриддин Хамрокулов, Далер Шарипов, Шахром Самиев.

Comments

You must be logged in to commet!