Терма жамоамиз бугун қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг “D” гуруҳида Сингапурга қарши учрашув ўтказади. Ўйин 7 июнь куни Риёддаги “Кинг Фаҳд” стадионида бўлиб ўтади. 

Tecno

Ушбу баҳсда футболчиларимиз оқ-кўк-оқ рангли спорт формасида майдонга тушади. Дарвозабонимиз қора рангли либос кияди.

Сингапур эса қизил формада ҳаракат қилади. Рақиб жамоа посбони яшил рангдаги либосни кияди.

Comments

You must be logged in to commet!