Темур Кападзе "Нефтчи" иштирокидаги ўртоқлик ўйинига ташриф буюрди

  • 13 Feb 17:47
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, январь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғидаги муаммолар сабабли ўз лавозимини тарк этган эди. Унинг вазифасини эса ёшлар терма жамоасини Олимпия ўйинларга олиб чиққан Темур Кападзе давом эттирадиган бўлди.

Tecno

Терма жамоа мураббийи бугун Анталиядаги ўртоқлик ўйинига ташриф буюрди. Мазкур беллашувда Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Грузиянинг "Колхети" клубига қарши майдонга тушди.

Маълумот учун, "Нефтчи" таркибида терма жамоамизнинг уч футболчиси тўп тепмоқда: Ботирали Эргашев, Фарруҳ Сайфиев ва Жамшид Искандеров. Бу рўйхатга жамоа кўригида бўлиб турган Бобир Абдихолиқов ҳам қўшилиши мумкин.

 

 

Comments

You must be logged in to commet!