Суперлиганинг 15-турида қанча мухлис стадионга ташриф буюрган?

  • 13 Aug 20:30
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Кеча Ўзбекистон Суперлигасида 15-тур учрашувлари якунига етди.

Tecno

Кутилганидек, бу турда ҳам энг кўп мухлис “Навбаҳор” стадионига ташриф буюрган. “Сурхон”га қарши кечган учрашувни 12750 минг томошабин бевосита стадиондан кузатиб борган.

Кейинги энг кўп ташриф Бекободда кузатилган. “Металлург” — “Насаф” ўртасидаги ўйинга 5212 минг мухлис келган. Кучли учликни Самарқанднинг “Динамо” стадиони якун ясаб беради. Майдон эгаларининг “Сўғдиёна”га қарши учрашувини томоша қилиш учун 3821 минг мухлис аренага ташриф буюрган.

Энг ёмон кўрсаткич Тошкент шаҳрида кузатилган бўлиб, “Локомотив” стадионида бўлиб ўтган “Бунёдкор” — “Қизилқум” учрашувини 248 киши стадиондан томоша қилган.

“Навбаҳор” — “Сурхон” – 2:0, 12750 томошабин;
“Металлург” — “Насаф” – 0:2, 5212 томошабин;
“Динамо” — “Сўғдиёна” – 1:2, 3821 томошабин;
АГМК — “Локомотив” – 4:0, 2610  томошабин;
“Нефтчи” — “Пахтакор” – 0:2, 2400 томошабин;
“Олимпик” — “Қўқон-1912” – 1:1, 1210 томошабин;
“Бунёдкор” — “Қизилқум” – 1:2, 248 томошабин.


Comments

You must be logged in to commet!
&
Локо
15/08/2022 10:10
Тошкентда футбол мухлислари "Йўқ" хисобда, 248 та томошабин хам Қизилқумдан келган бўлса керак