
Суперлига. ОКМК сафарда "Андижон"ни мағлуб этди
Ўзбекистон Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Андижон" - ОКМК баҳси якунланди. Унда меҳмонлар 0:1 ҳисобида зафар қучди.
Ягона голга Хуршид Ғиёсов муаллифлик қилди. У пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасига 3 очко тақдим этди.
Шу тариқа, олмалиқликлар 39 очко билан 4-ўринга чиқиб олди. 34 очкоси бор "Андижон" 6-поғонадан жой эгаллаган.
Comments