Суперлига клублари бош мураббийлари чемпионатнинг марказлашган ҳолда давом эттирилишига қандай қарамоқда?

  • 04 Aug 15:56
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, кеча Coca Cola Суперлигаси учрашувлари марказлашган ҳолда ўтказилиши ҳақида расман эълон қилинди. Суперлига клублари бош мураббийлари эса бу борада ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Tecno

Ҳамиджон Актамов, “Қизилқум” клуби бош менежери:

– Ҳозирги шароитда Суперлига учрашувларини марказлашган ҳолда ўтказиш – ЎФА ва ПФЛ қабул қилган тўғри қарор, деб ўйлайман. Буёғига мусобақани тўхтатмаслик керак. Барибир, мухлислар учрашувларни телевизор орқали кўради. Шу боис, ўйинларни марказлашган ҳолда ўтказиш тўғри бўлади.

Рўзиқул Бердиев, “Насаф” клуби бош мураббийи:

– Жамоалар ҳозирги ҳолатни ҳисобга олган ҳолда шундай қарорга келишди. Бу эса барчага маъқул бўлди.

Бахтиёр Ашурматов, “Қўқон-1912” клуби бош мураббийи:

– Суперлиганинг марказлашган ҳолда, Тошкентда ўтказилиши ҳозирги вазиятда қабул қилинган энг тўғри қарор, деб ҳисоблайман. Чемпионат ўйинларининг давом эттирилиши, ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун, ҳам Тимур Кападзе бошчилигидаги ёшлар жамоамиз учун жуда муҳим эди. Шу сабабли тўғри қарор қабул қилинди, дея оламан.

Comments

You must be logged in to commet!