"Суперлига-2020". “Навбаҳор” Намангандаги ўйинларда мағлубиятга учрамади

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган баҳсда “Насаф”га имконият бой берилганидан сўнг, "Навбаҳор" учун жорий йилги мавсум якунланди. Coca Cola Суперлига баҳслари эса, 3 декабрь куни ўз ниҳоясига етганди. 

Tecno

“Лочинлар”нинг кўпчилик мухлислари миллий чемпионатимизнинг якунланган мавсумдаги статистик натижалари қизиқтиради. Клуб матбуот хизмати жамоа статистикасини тақдим этди.

Якунланган мавсумда жамоа 26 та учрашув ўтказиб, 8 та ўйинда ғалаба қозонди, 11 та баҳсда дурангга эришиб, 7 та ўйинда мағлубиятга учради. Тўплар фарқи – 24-21 ни ташкил этган ҳолда, “Навбаҳор” жами 35 очко тўплади ва якунда турнир жадвалида 8-ўринни эгаллади.

Эътиборлиси, "Суперлига – 2020"да “лочинлар” Наманганда, яъни ўз уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳда мағлубиятга учрамаган.

“Навбаҳор” Намангандаги 11 та баҳснинг 6 тасида зафар қучиб, 5 та ўйинда дурангга имзо чекди ҳамда ўз майдонидаги учрашувларда жами 23 очко тўплади. Бу ўйинларда “лочинлар” рақибларига 12 та гол уриб, ўз дарвозасидан 3 та тўп ўтказиб ўтказиб юборди.

Жамоа сафарда ҳам 11 учрашув ўтказиб, 2 ютуқ, 4 дуранг ҳамда 5 мағлубиятни қайд этган ҳолда, жами 10 очко тўплади. Наманганликлар 10 та гол уриб, ўз дарвозаларидан 14 та тўп ўтказди.

Хабарингиз бор, карантин сабабли, Суперлиганинг 10-13-турлардан ўрин олган баҳслари марказлашган ҳолда, Тошкентда ўтказилди. Мазкур 4 ўйинда “Навбаҳор” 2 дуранг ҳамда 2 мағлубиятни қайд этиб, жами 2 очко эгасига айланди.

Нейтрал майдонларда бўлиб ўтган ўйинларда “лочинлар” 2 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 4 та гол ўтказди. 

Comments

You must be logged in to commet!