
Суперклуб Погбани ўйинига эмас, машҳурлигига қараб олмоқчи
Допинг сабабли 18 ойга футбол майдонларидан четлатилган франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба фаолиятини Европада давом эттиришга бел боғлаган. Февраль ойида у “Ювентус” билан ўзаро келишув асосида шартномасини бекор қилганидан сўнг, ҳозиргача шахсий мураббийлари билан машғулот ўтказиб келяпти.
Германиядаги манбаларнинг хабар беришича, Погбанинг агентлари Бундеслигаси клублари билан музокаралар олиб бормоқда. Улардан бири – аллақачон Погбага оғиз солгани айтилаётган “Бавария” клуби бўлиб турибди.
“Бавария” узоқ вақт майдонга тушмаган футболчига ишонч билдирадими-йўқми — бу борада ҳали аниқ бир нима дейиш қийин. Бироқ Погбанинг иқтидорига ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас. Клуб раҳбарияти маркетинг ва бренд салоҳияти учун ҳам бу трансферни ижобий баҳоламоқда.
Погбага таклиф қилинадиган шартнома эса, хабар қилинишича, унинг жамоада кўрсатадиган ўйинига бевосита боғлиқ бўлади.
Франциялик футболчининг ўзи ўтган ҳафтада келажаги ҳақида қуйидаги фикрларни билдирган эди:
“Ҳозирда менга турли жамоалардан таклифлар тушмоқда. Ўзим учун энг мос вариантни танламоқчиман. Бу ҳаётим ва фаолиятимдаги муҳим палладир. Шунинг учун ҳар бир имкониятни синчиклаб ўрганишим керак”.
Comments