Супер камбек: "Барселона" 120 дақиқалик оғир жангда "Гранада"дан устун келди

CHERY AUTO

Испания Қирол кубогининг чорак финалидан ўрин олган навбатдаги беллашувда "Гранада" ва "Барселона" жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Ушбу учрашувда каталонияликлар 5:3 ҳисобида зафар қучди. 

Tecno

33-дақиқада Кенеди ва 47-дақиқада Сольдадо томонидан урилган голлар туфайли, "Гранада" эрта хотиржамликка берилди. Учрашув якунланиши арафасида, аниқроғи, 88-дақиқада Мессининг узатмасидан сўнг, Антуан Гризманн ҳисобни қисқартирди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг иккинчиси ўтиб бораётганда француз ҳужумчиси узатган тўпни Хорди Альба дарвозага жойлаб қўйди. Ўйин асосий вақти 2:2 ҳисобида якунлангач, бош ҳакам Хосе Санчес Мартинес қўшимча бўлимларни бошлаб берди. 100-дақиқада Гризманн, 108-дақиқада Де Йонг ва 113-дақиқада Альба томонидан киритилган голларга мезбонлар сафидан Феде бир маротаба жавоб берди. 

Шу тариқа, Рональд Куман шогирдлари ярим финал босқичига йўлланмани қўлга киритди. 

Comments

You must be logged in to commet!