Сульшердан норози бўлаётган дарвозабон МЮдан кетади

  • 19 Aug 20:10
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Манчестер Юнайтед”нинг иккинчи дарвозабони Серхио Ромеро Англия премьер-лигасида майдонга тушишга даъвогарлик қилмаса-да, бор умидини кубок ўйинларига қаратган эди.

Лекин бош мураббий “Челси”га қарши ўтказилган Англия кубоги ярим финалида ва Европа Лигасида “Севилья”га қарши охирги баҳсда дарвозани Давид де Хеага топширгани аргентиналик голкипернинг ғазабини қўзитди.

Бундан норози бўлган дарвозабон шу ёзнинг ўзида жамоани тарк этиш ҳаракатига тушди. Ҳозирги пайтда 33 ёшли киперга “Челси”, “Эвертон” ва “Лидс” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!