Суднинг қарори "Барселона"нинг зарарига ишлаши мумкин

  • 27 Dec 18:49
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" Дани Ольмо ва Пау Викторни рўйхатдан ўтказа олмади. Бу ҳақда "MARCA" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Барселонадаги 10-рақамли тижорат суди "блауграна"нинг Ольмо ва Викторни Ла Лигада мавсумнинг иккинчи қисмига рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги мурожаатини рад этди. Бироқ хабарларга кўра, 30 декабрь куни "Барселона" ушбу масала бўйича биринчи инстанция судига янги ариза билан мурожаат қилади. 

Ўйинчиларни рўйхатдан ўтказишнинг амалдаги даври декабрь ойининг охиригача давом этади. Сўнгги муддат эса 31 декабрь.

Маълумот учун, Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси ёзги трансферлар ойнасида 55 миллион евро эвазига "кўк-анорранглилар" таркибига келиб қўшилган эди.

Comments

You must be logged in to commet!