Суарес: "Барселона"га келиб ўзгардим"
"Интер Майами" ҳужумчиси Луис Суарес "Ливерпуль" ва "Барселона"даги фаолиятини эслади.
"Ливерпуль" нинг 2013-14 йиллардаги ўйинида мен катта вазифани бажарар эдим. "Барселона"даги Суарес эса бутунлай бошқа футболчига айланди. Каталонияга кўчиб ўтганимдан сўнг, ўйиндаги рўлим ўзгарди. "Кўк-анорранглилар"да майда паслар билан ўйнашни ўргандим. Бўшлиқлар топишга ҳаракат қила бошладим. "Ливерпуль"да бир ўзим 30-40 метрга тўп билан юриб бора олардим. Испанияга келиш эса мени ўзгартирди. Тўп узатишга кўпроқ эътибор қаратадиган бўлдим ва буни ўз эволюциям деб ҳисоблайман", - деди уругвайлик ҳужумчи.
Маълумот учун, 38 ёшли форвард жорий мавсумда барча мусобақаларда умумий 48 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди.



Comments