Станислав Черчесов Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди

  • 27 Jan 14:27
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов лавозимидан кетди.

Tecno

Россиялик мутахассис Станислав Черчесов ва Қозоғистон футбол федерацияси ўзаро меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ўзаро қарорга келишди. Черчесов қўл остида ишлаган барча мураббийлар штаби ҳам терма жамоани тарк этишди. Бу ҳақда Қозоғистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Станислав Саламович Қозоғистон терма жамоасини 2024 йилнинг июнь ойида Магомед Адиев ўрнига иш бошлаган эди. Черчесов даврида жамоа УЕФА Миллатлар лигасида 6 та ўйин ўтказиб, 5 бора мағлуб бўлди ва битта дурангга эришди. 

Айни пайтда терма жамоа бош мураббийи лавозимига номзодлар рўйхати кўриб чиқилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!