"Сўғдиёна" етакчи футболчиси билан янги шартнома масаласида келиша олмади

  • 17 Dec 22:35
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

30 декабрь куни "Сўғдиёна" билан шартномаси якунланадиган ҳимоячи Олег Зотеев жамоани тарк этди.

Tecno

Бизга маълум бўлишича, 35 ёшли футболчи "бўрилар" билан янги шартнома масаласида келиша олмаган. Унинг кейинги жамоаси "Бунёдкор" бўлиши кутилмоқда. "Қалдирғочлар" унга молиявий жиҳатдан "Андижон"дан кўра анча бақувват таклиф билдирган.

Маълумот учун, тажрибали ҳимоячи 2024 йилги мавсум Суперлигада 25 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва 5 бора самарали узатмани амалга оширди.

 

Comments

You must be logged in to commet!