
Собиқ олтин тўп совриндори Ямалнинг устун томонлари ҳақида гапирди
Руд Гуллит "Олтин тўп"га номзодлар орасида Ламин Ямални ҳам тилга олди.
- Одатда "Олтин тўп" Чемпионлар Лигаси финалида ўйнаган футболчига берилади, бироқ бу сафар бошқача бўлиши мумкин. Сабаби Ламин Ямал кўрсатган ўйин ақл бовар қилмас даражада ажойиб эди.
Гап ғалабаларда ёки майдондаги ҳаракатларда эмас, балки ўзингни қандай намоён қилишингда. Ламин финалда майдонга чиқадиганлар орасида бу жиҳатдан бироз устунроқ, - деди "Милан" ва Нидерландия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси.
Маълумот учун, "Барселона" вингери ўтган мавсумда барча мусобақаларда 55 та ўйинда иштирок этиб, 18 та гол урди ва 25 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Comments