“Сити” суперфутболчини трансферга кўндирди

  • 27 May 08:11
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” ёзги трансферлар ойнаси даврида ҳам таркибига янги ижрочиларни жалб қилиш сиёсатини давом эттириши кутилмоқда.

Tecno

Хосеп Гвардиола майдон марказини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Tuttomercatoweb нашрининг ёзишича, “шаҳарликлар” Италия чемпионатининг энг ёрқин юлдузларидан Тижани Рейндерсни ҳамкорликка кўндирган. Томонлар ўйинчининг шахсий шартномаси бўйича тўлиқ келишувга эришди.

Энди манчестерликлар “Милан” клуби хўжайинлари билан трансфер суммасини келишиб олса, нидерландиялик футболчи Англияга йўл олади.

Манбага кўра, Хосеп Гвардиола 26 ёшли футболчи клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланадиган сана – 15 июнгача жамоага қўшилишини истаяпти.

 Transfermarkt портали Тижани Рейндерсни 50 миллион еврога баҳолаган, бироқ “Милан” ўз етакчисини ундан қиммат нархга сотади. Рейндерс якунланган мавсумда 54 та учрашувда қатнашиб, 15 та гол ва бешта ассист қайд этди.

Comments

You must be logged in to commet!