Шомуродов келажаги борасида муҳим гап айтди!

  • 07 Jul 02:34
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Айни вақтда "Рома" шарафини ҳимоя қилаётган легионеримиз Элдор Шомуродов келгуси мавсум қаерда тўп тепиши ойдинлашиб бормоқда. 

"Рома" спорт базасидан машғулотларни тугатиб чиқаётган Шомуродов Рим клуби мухлислари томонидан келажаги тўғрисида берилган саволга қисқа қилиб жавоб қайтарди: "Мен "Рома"да қоламан".

Биласиз, легионеримизга анчадан буён Туркиянинг "Галатасарой" жамоаси қизиқиш билдириб келмоқда. Истанбул клуби уни сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режалаштираётганди. 

Ўтган мавсум 27 ёшли форвард А Серия доирасида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ҳамда 4 та ассистни ўз номига ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.  

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!