Шомуродов ғолиб жамоа таркибида, Машарипов бўлажак рақиби билан ... (Фото)

  • 13 Sep 18:49
  • Jahongir Inomjonov
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Бир неча кун аввал "ЖЧ-2026" саралашининг учинчи босқичи доирасида терма жамоамиз КХДР ҳамда Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб борди. Икки беллашувда ҳам ҳамюртларимиз рақиби устидан ғалаба қозонган ҳолда муҳим бўлган уч очкони қўлга киритди.

Tecno

Терма жамоамиз таркибида хориж клуби сафида 10 нафар тўп тепувчи чарм тўп усталари бор.

Улар юқоридаги ўйинлардан сўнг, ўз клублари штабига бориб қўшилди.

Қуйида бир нечта футболчиларимизнинг ўз клубидаги машғулотларидан тасвирларни томоша қилишингиз мумкин.

Ўткир Юсупов "Фулад" машғулотларида:

Отабек Шукуровни "Ал-Фейҳа"да илиқ кутиб олишди:

Жалолиддин Машарипов "Истиқлол"да эронлик жамоадоши билан:

Элдор Шомуродов "Рома" машғулотлардаги ғолиб жамоа таркибида:

Ҳусниддин Алиқулов "Ризеспор" жамоавий машғулотларга жиддий киришди:

Азизбек Турғунбоев "Сивасспор" машғулотида:

Аббосбек Файзуллаев ҳам Москвада:

Умарбек Эшмуродов ҳам жамоавий машғулотларда:

Маълумот учун, Остон Ўрунов, Рустам Ашурматов ҳамда Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча клуб машғулотларида кўриниш бермади.

Жаҳонгир Иномжонов

Comments

You must be logged in to commet!
&
Спарк
15/09/2024 10:07
ХАММАСИ ХАМ СОГ САЛОМАТ БУЛИШСИН ХАР КАНДАЙ УЙИНИДА ХАМ ОМАДЛАРИНИ БЕРСИН ОЛГА ЙИГИТЛАР