Шацких "Пахтакор" тарихига кирди

CHERY AUTO

Максим Шацких "Пахтакор" тарихида энг кўп академия тарбияланувчисидан фойдаланган мураббий бўлди. Бу ҳақда "шерлар" матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

Кеча Грузиянинг "Самгурали" жамоасига қарши кечган ўртоқлик ўйинида Суперлига амалдаги чемпионлари қизиқ ҳолат билан тарихга кирадиган бўлди. Асосий таркибнинг 11 нафар футболчиси ичида Санжар Қувватовдан ташқари қолган барча футболчилар "Пахтакор" академияси тарбияланувчилари бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Грузия клубига қарши кечган беллашув "шерлар"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Comments

You must be logged in to commet!