Санжар Турсунов ва Элнур Абдураимов бир кечада жанг қилади. Рақиблар ҳам маълум бўлди

  • 22 Feb 21:35
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 26 февраль куни Россиянинг Москва шаҳрида "Shamo Boxing" промоутерлик компанияси томонидан бокс кечаси ташкил қилинади. Унда бир қатор ҳамюртларимиз ўз жангларини ўтказишини маълум қилган эдик.

Tecno

Жумладан, Мирзакамол Неъматов (3-0, 1 КО) мезбон Марат Хузеевга қарши жанг қилса, Баҳромжон Фозилов тожикистонлик Нозимжон Тожиев билан тўқнаш келади. Элнур Абдураимов (6-0, 6 КО) ҳам ушбу жанг кечасида рингга кўтарилиши, бироқ рақиб маълум эмаслиги ҳақида ҳам хабар берган эдик.

Бунга ҳам ойдинлик киритилган яъни, Абдураимов яна бир ҳамюртимиз Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида таваллуд топган Шерзоджон Абдураззақов (1-1-0) билан жанг қиладиган бўлган. Шунингдек, Санжар Турсунов (1-0, 1 КО) ҳам ушбу жанг кечасида рингга кўтарилади. У Беларусь вакили Юрий Биховцев (10-21-3, 5 КО) билан баҳс юритади.

Мазкур жангларда юртдошларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Азизбек Абдуғофуровнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

 

 

Comments

You must be logged in to commet!