Самбо Россиядаги халқаро турнирда совриндор бўлди ва спортдаги фаолиятини якунлади

CHERY AUTO

4-6 декабрь кунлари Россия Федерациясининг Дзержинск шаҳрида самбо бўйича халқаро турнир ташкил этилди. 

Tecno

Катталар ўртасида Европа чемпиони Владимир Куликов хотирасига бағишланган 30-анъанавий халқаро турнирда ҳамюртимиз Неъмат Ёқубов (-98 кг) ҳам иштирок этди ва бронза медалига сазовор бўлди. 

Мусобақада ҳамюртимиз Ислом Адилов ҳакам сифатида иштирок этди.

Ушбу жанг якунлангач, Неъмат Ёқубов профессионал самбодаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди ва ўз оёқ кийимини рамзий маънода гиламда қолдириб кетди.

Маълумот учун, Неъмат Ёқубов икки карра ЖЧ кумуш медали соҳиби, уч карра Осиё чемпиони, 2017 йилги ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари ғолиби ҳисобланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Самбо ассоциацияси хабар бермоқда.

Comments

You must be logged in to commet!