Салоҳ: “Мен энг яхши мавсумимни ўтказмоқдаман”

  • 27 Feb 00:13
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Ливерпуль”нинг етакчи футболчилари бири ҳисобланган Муҳаммад Салоҳ ўзининг бу мавсумдаги формаси ҳақида гапириб ўтди.

“Мен ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Шу билан бирга, энг яхши формамда эканлигимни ҳам биляпман. Мен нафақат яхшиланишга, балки атрофимдаги ўйинчиларни ҳам ривожланишига ёрдам бермоқчиман. Бу ҳам ўсишнинг бир қисмидир. Сиз ҳамма яхши ўйнашини хоҳлайсиз. Сабаби, сиз ўз кучингиз билан лигани юта олмайсиз.

Мен сўнгги бир неча ой давомида, эҳтимол, мавсум бошидан бери, шерикларимнинг ўйин услубини ўрганишга ҳаракат қилдим. Илгари, ёшлигимда ўзимга кўпроқ эътибор қаратардим. Ҳозирги кунда барча футболчиларнинг статистикаси аввалги мавсумларга қараганда яхшироқ. Бундан ташқари, мен жорий мавсум кўпроқ голли узатмаларни ҳам амалга оширдим, демак, мен уларга жуда кўп ёрдам беряпман" – деди мерсесайдликлар вингери.

Маълумот ўрнида, мисрлик ҳужумчи бу мавсум 38 та беллашувда майдонга тушиб, 30 та гол ва 21 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!