Рустам Ашурматов аламли мағлубиятга изоҳ берди

  • 04 Aug 17:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Россия Премьер-лигасининг 3-тури “Рубин” футболчилари учун жуда омадсиз келди. Премьер-лига дебютанти “Химка” қарши баҳсда икки маротаба ҳисобда олдинда борган қозонликлар камбэк қурбони бўлди.

Tecno

Рақиб   мезбонлар дарвозасига учта тўп киритиб, мағлубиятни ғалабага айлантира олди.

Учрашувда тўлиқ иштирок этган Рустам Ашурматов аламли мағлубият ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биринчи бўлимда ўйинда ҳаммаси яхши ўхшади. Қандай тайёргарлик кўрган бўлсак, ҳаммаси режа асосида кетди.

Танаффусдан кейин ғалати голларни ўтказиб юбордик. Дарвозабон қўлидан келганини қилди. Бу вазиятларда у хатога йўл қўйди, деёлмайман. Футболда баъзан шунақаси ҳам бўлиб туради, - деди Рустам Ашурматов.

Comments

You must be logged in to commet!