Роналдуга Европада вариант бор, “Ан-Наср” тезроқ бир қарорган келишни талаб қилмоқда

  • 14 Jul 09:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Криштиану Роналду Германия мезбонлик қилган Европа чемпионатида Португалия терма жамоаси сафида барча – бешта учрашувда майдонга тушган учта ўйинчидан бири бўлди.

Tecno

Европа матбуоти 39 ёшли футболчида Европага қайтиш имконияти туғилгани ҳақида ёза бошлади. Аввалроқ, Германия чемпиони “Байер” унга харидор бўлаётгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди. Энди унга ПСЖ варианти қўшилди.

Манбалар Криштиануга трансфер ойнаси ёпилгунга қадар яна кучли лигалардан чорлов бўлиши эҳтимоли катта эканини маълум қилди.

“Ан-Наср” жамоага катта фойда келтираётган португалиялик юлдузни ушлаб қолмоқчи. Саудияликлар Роналду билан ҳамкорликни 2026 йилгача, яъни жаҳон чемпионатигача узайтиришни режалаштирмоқда.

Шу боис, “Ан-Наср” раҳбарияти Роналдудан келажаги борсида тезроқ бир қарорга келишни сўраяпти. Манбага кўра, ҳамкорлик бўйича музокаралар янги мавсум бошлангунича давом эттирилади.

Comments

You must be logged in to commet!