Роналду: Яна бир муҳим ғалабани қўлга киритдик!

  • 21 Sep 12:02
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Ан-Наср” клубининг марказий ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг 4-тури доирасидан ўрин олган “Ал-Иттифоқ”га қарши баҳсда қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.

Tecno

39 ёшли португалиялик футболчи шу куни белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди ва жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

“Ажойиб жамоавий ўйин! Яна бир муҳим ғалабани қўлга киритдик. Бу ғалаба мухлисларимиз учун”, - дея хабар қолдирди Криштиану ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

“Ан-Наср” ўтган тўрт тур якунларига кўра саккиз очко жамғариб, мусобақа жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида Роналду тўртта ўйинда майдонга тушиб, учта гол ва битта голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!