Роналду осиёлик футболчиларга ғалаба қозониш сирини очди

  • 23 Aug 09:36
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоасининг Осиё Чемпионлар лигаси саралаш босқичидан муваффақиятли ўтганидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Саудия клуби Бирлашган Араб Амирликларининг “Шабаб Ал-Аҳли” жамоаси билан ўз майдонида ўйнаганига қарамай, 88-дақиқагача 1:2 ҳисобида ортда қолаётган эди.

Бироқ сўнгги дақиқаларда рақиб дарвозасини уч марта ишғол қилган риёдликлар 4:2 ҳисобида зафар қучди.

- Қийин ўйин. Лекин Осиё Чемпионлар лигасининг кейинги босқичига чиқиш йўлидаги муҳим ғалаба! Охиригача ишончингизни йўқотманг! Ҳеч қачон таслим бўлманг!, - деб ёзди Криштиану Роналду ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига.

Comments

You must be logged in to commet!