Роналду кейинги мавсумни қайси жамоада бошлаши маълум бўлди

  • 01 Jun 20:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Криштиану Роналду жорий мавсум “Ан-Наср” билан нуфузли жамоавий совринларни қўлга кирита олгани йўқ.

Tecno

Клуб бош директори Гвидо Фиен португалиялик юлдуз келаси мавсумни ҳам жамоа таркибида ўтказишини маълум қилди.

Аввалроқ, Европа Чемпионлар лигасида иштирок этишга тайёргарлик кўраётган Германия чемпион “Байер” 39 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги ҳақида маълумотлар чиққан эди.

Роналду Ар-Риёд жамоасига 2023 йили январда келган ва унинг шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этади.

“Ан-Наср” раҳбарияти португалиялик тўпурар билан амалдаги келишувни 2026 йилнинг 30 июнига узайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Роналду жорий мавсумбарча турнирларда 45 та ўйин ўтказиб, 44 та гол ва 13 та ассист муаллифи бўлди.

Comments

You must be logged in to commet!