Роналду алмаштириб бўлмас ўйинчими? Сульшер жавоб берди

  • 24 Sep 20:24
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоа юлдузи Криштиану Роналдунинг жамоадаги ўрни ҳақида фикр билдирди.

Tecno

– Криштиану алмаштириб бўлмас ўйинчими?

– Биз унинг майдон ва унинг ташқарисида шерикларига катта таъсир кўрсатишини биламиз. Роналду профессионал. Мен у кўрсатаётган футболдан жуда мамнунман. Ҳозирги Криштиану мен билан бирга ўйнаган пайтдаги йигитча эмас.

У тинмай шуғулланадиган, ўйинларга жиддий қарайдиган юқори даражадаги футболчи. Криштиану ҳар бир учрашувда майдонга туша олмаслигини билади. Роналду ва Каванини бирга кўриш ажойиб. Рақибларимиз бизни жуда яхши ўрганишини биламиз ва бунда майдонда бўш жой қолмайди.

Comments

You must be logged in to commet!