Родригони Англиянинг энг бадавлат клуби сотиб олмоқчи

  • 28 May 17:01
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Родриго фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TeamTalk нашри хабар берди.

Tecno

Манба маълумотларига кўра, бразилиялик ҳужумчига араб шайхлари эгалик қилувчи "Ньюкасл" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Қарғалар" раҳбарияти Родригонинг трансфери учун тахминан 80 миллион евро тўлашга тайёр.

Аввалроқ, клуб бош мураббийи этиб тайинланган Хаби Алонсо, 24 ёшли футболчини жамоада олиб қолмоқчилигини таъкидлаган эди. 

Футболчининг бозор қиймати 100 миллион еврога баҳоланган. Унинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнь ойининг охиригача тузилган.

Якунига етган мавсум Ла Лигада Родриго 30 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 5 та ассист қайд этган.

Comments

You must be logged in to commet!