Рио Фердинанд: "Менимча, Орельен у ерда ортиқча"

  • 22 Jun 18:35
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Англия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд “қизил иблислар” қайси футболчи билан шартнома имзолаши кераклигини айтди. Унинг танлови Франция терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Орельен Чуаменига тушди.

Tecno

"Реал Мадрид"да у кучли ўйинчи бўлиши даргумон. Менимча, Орельен у ерда ортиқча. Аммо у "Манчестер Юнайтед" учун катта куч бўларди", деди Фердинанд ўзининг подкастида.

Аввалроқ матбуотда Чуаменига "Ливерпуль" қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

23 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда "қаймоқранглилар" сафида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширган. Унинг "қироллик клуби" билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Comments

You must be logged in to commet!