Риберига АПЛ клубидан таклиф тушди

  • 14 Jun 08:44
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Бавария" клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Франк Рибери фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Tecno

Kicker нашрининг ёзишича 36 ёшли франциялик футболчини АПЛ дебютанти ҳисобланган "Шеффилд Юнайтед" клуби ўз сафида кўришни хоҳламоқда. Айтиш керакки, Рибери айни дамда эркин агент ҳисобланади, бироқ унинг ушбу таклифга қандай муносабат билдиргани маълум эмас.

Маълумот учун, Рибери 2007-2019 йилларда “Бавария” шарафини ҳимоя қилди. У ўтгна давр мобайнида мюнхенликлар сафида 406та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 116та гол ҳамда 129та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!