Рэшфорд “даҳшатли” суммани рад этди

  • 26 Jan 16:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорднинг клубдаги келажаги мавҳум бўлиб турибди.  Бош мураббий Рубен Аморим келганидан кейин 27 ёшли форвардга клубни тарк этиши кераклиги ойдинлашиб қолди.

Рэшфорд даражасидаги футболчига Европанинг топ-клубларидан бир неча даъвогарлар бор.

Вазиятдан Саудия Арабистони клублари ҳам фойдаланиб қолмоқчи.

Caught Offside нашрининг маълум бўлишича, Саудия Арабистонининг номи сир тутилаётган клуби Маркусга бир мавсум учун 35 миллион фунт маош кўрсатилган таклиф берган. Бу сумма ҳужумчининг Манчестердаги маошидан икки баравар кўп.

Шунга қарамай, Рэшфорд бу чорловни қабул қилмади. Тажрибали ҳужумчи фаолиятини Европада давом эттиришни маъқул кўрмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!