"Реал"нинг ёш юлдузини "Арсенал" ижарага олмоқчи

  • 21 Nov 11:37
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Арда Гюлер Лондоннинг "Арсенал" клубига ижара асосида ўтиши мумкин. Бу ҳақда "SPORT" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манба маълумотларига кўра, лондонликлар бу келишувда Мартин Эдегорнинг инглиз клубига ўтиши билан ўхшашлик кўрмоқда. 2021 йил январида "Арсенал" норвегиялик футболчини ижарага олган, ярим йилдан сўнг эса уни "Реал"дан тўлиқ сотиб олган эди.

Маълумот учун, туркиялик ярим ҳимоячи жорий мавсум умумий 12 та баҳсда майдонга тушди ва жамоанинг бирорта голида иштирок этмади.

Comments

You must be logged in to commet!