"Реал"нинг трансфер мақсадлари ўзгарди

  • 11 May 15:45
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал Мадрид" клуби ёзги трансферлар ойнасида марказий ҳимоячи харид қилишни қарор қилди. Бу ҳақда "Relevo" хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, аввалига "қаймоқранглилар" марказий мудофаага футболчи сотиб олишни режалаштирмаган эди, бироқ вазият ўзгарди. Таъкидланишича, Антонио Рюдигернинг жисмоний ҳолати ва Давид Алабанинг тез-тез жароҳатланиши раҳбариятни бундай қарорга келишга ундаган.

Маълумот учун, 34-тур якунига кўра, "Реал" Испания Ла Лигаси турнир жадвалида 75 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам "Барселона"дан тўрт очко орқада қолмоқда.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!