
"Реал"етакчисида коронавирус аниқланди. У "Ливерпуль"га қарши ўйнамайди
Хабарингиз бор, бугун ЕЧЛ чорак финал босқичидан ўрин олган учрашувлар бошланади. Унда "Реал" "Ливерпуль"ни қабул қилади.
Маълумотларга қараганда, мадридликлар етакчи ҳимоячиси Рафаэл Варанда коронавирус аниқланган ва у бугунги баҳсда майдонга туша олмайди.
Aввалроқ, жароҳати сабабли Серхио Рамос ҳам ушбу беллашувни ўтказиб юбориши хабар берилганди.
Comments