"Реал"дан кетган Бензема яна бир жабҳада "қироллик клуби" тарихига кирди

  • 05 Jun 10:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Карим Бензема "Реал" сафида Ла Лигада ўйин ўтказиш бўйича “қироллик клуби” тарихида Фернандо Еррога тенглашиб олди.

Tecno

Франциялик ҳужумчи мадридликлар сафидаги сўнгги ўйинини Ла Лиганинг 38-тури доирасида "Атлетик"га қарши ўтказди. Бу унинг лигадаги 439-учрашуви бўлди. Эътиборлиси, худди шундай кўрсатгич Еррода ҳам бир хил.

Улардан юқорироқда Сантильяна (461), Серхио Рамос (469), Икер Касильяс (510), Манон Санчис (523) ва Рауль (550) бор.

Маълумот учун, Бензема “Реал” сафига 2009 йил “Лион”дан кўчиб ўтган эди.

Comments

You must be logged in to commet!